Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ» 
– Сизларга ўлимтик ҳаром қилинди“,                                   [5:3]
деган оятидаги ўлимтик эса ҳаром қилинишни англатувчи сифат эмас. Шунинг учун унга қиёс қилинмайди. Ҳаром қилиниш ўлимтикнинг ўзи билангина чекланади. Шунингдек, буғдойда рибонинг ҳаром қилинишига қатъий ҳужжат ворид бўлган. Уни бошқасига қиёс қилиб бўлмайди. Чунки буғдой бирон нарсанинг англатувчи сифат эмас, исми жомиддир. Чунки буғдой буни англатувчи сифат эмас. Буғдой озуқа бўлганлиги учун унда рибо ҳаром қилинди, дейилмайди. Шунинг учун унинг озуқалиги унда рибо ҳаром эканлигига иллат ҳисобланмайди ва унга бошқаси қиёс қилинмайди. Муслим Муаммар ибн Абдуллоҳдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«اَلطَّعَامُ بِالطَّعَامِ مِثْلاً بِمِثْلٍ» 
«Озуқага озуқа баб-баробар», деганлар. Аҳмад Абу Саид Худрийдан ривоят қилади:


«أَنَّ رَسُولَ اللهِ قَسَمَ بَيْنَهُمْ طَعَامًا مُخْتَلِفًا، بَعْضَ أَفْضَلِ مِنْ بَعْضٍ قَالَ: فَذَهَبْنَا نَتَزَايَدُ بَيْنَنَا، فَمَنَعَنَا رَسُولُ اللهِ أَنْ نَتَبَايَعَهُ، إِلاَّ كَيْلاً بِكَيْلٍ لاَ زِيَادَةَ فِيهِ» 
«Пайғамбар с.а.в. ҳар хил озуқаларни бизга тақсимладилар. Айримлари айримларидан яхшироқ эди. ўзаро нархларни кўтара бошладик. Шунда Пайғамбар с.а.в. бизни бир-биримизга сотишдан қайтариб, фақат оширмасдан килосига кило қилиб сотишимизгагина рухсат бердилар». Насоий Жобир йўлидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«لَا تُبَاعُ الصُّبْرَةُ مِنْ الطَّعَامِ بِالصُّبْرَةِ مِنْ الطَّعَامِ، وَلَا الصُّبْرَةُ مِنْ الطَّعَامِ بِالْكَيْلِ الْمُسَمَّى مِنْ الطَّعَامِ» 
«Бир уюм озуқа бир уюм озуқага сотилмайди. Бир уюм озуқа аниқ ўлчовли озуқага ҳам сотилмайди». Бу ҳадислар ҳаром қилинишнинг иллати озуқа эканлигига далолат қилмайди. Улар озуқада ҳам рибо бўлишини англатади, холос. Озуқанинг ҳамма жинсини ўз ичига олиб, умумий маънони англатади. Убода ибн Сомит ривоят қилган ҳадис уларни хослаб, рибога оид озуқаларни буғдой, арпа, хурмо ва туз билан чеклайди.

 

99-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143